Ўзбекистонда Саломатлик ҳафталиги бошланмоқда

Дата: 17:11, 07-08-2015.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – 10 августдан бутун Ўзбекистонда Аҳолини чуқур тиббий текшурувдан ўтказиш ҳафталиги бошланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Анъанага кўра, акция ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг етакчи олим ва шифокорлари иштирокида ўтказилади. Шунингдек, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ҳафталиги ҳам ташкил этилиши режалаштирилган”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Акцияда 300 атрофида олимлар ва юқори малакали шифокорлар қатнашадилар. Улар мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлиб, аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказадилар.

Акция икки босқичда ташкил этилади. Аввалига вилоятнинг ўзида фаолият кўрсатаётган малакали мутахассислар ҳудуд аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказадилар, кейин эса республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларидаги энг тажрибали мутахассислар иштирокида юқори даражадаги консилиумига эҳтиёжи аниқланиб, олдиндан рўйхати тузилган фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: