Ўзбекистонда Саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда
Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – 16-21 феврал кунлари Ўзбекистонда “Кексаларни эъзозлаш йили” доирасида Саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, аҳоли, шу жумладан, меҳнат ва уруш фахрийлари, қариялар чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзи, турли касалликларнинг олдини олишга доир тушунтириш табдбирлари ўтказилмоқда.
Ижтимоий тадбирда республика изхтисослашган тиббий марказлари, ИТИ ваа тиббий ОЎМларининг 300 атрофида еткакчи олим ва малакали шифокорлари, шу жумладан, жарроҳлар, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, оториноларинголог, уролог, ортопед-травматолог, стоматолог, дерматовенерологлар ва бошқа мутахассилар қатнашмоқдалар.