Ўзбекистонда Самарқанд давлат университетининг декан муовини 12 йилга озодликдан маҳрум этилди

Дата: 15:23, 25-09-2017.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда Самарқанд давлат университетининг декани муовини ва унинг шерикига таъмагирлик қилгани учун ҳукм ўқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самарқандда яшовчи фуқаролардан бири МХХ органларига мурожаат қилиб, Самарқанд давлат университетининг “Филология” факультети декан муовини Нормуҳаммад Убайдуллаев ушбу факультет учинчи курс талабаси Шавкат Устемиров билан келишган ҳолда унинг уч қариндошини кириш тест синовларидан ижобий ўтиши учун пул маблағлари ундирмоқчи бўлгани ҳақида маълум қилди.

“Юқоридаги мурожаат асосида фирибгарларни қўлга олиш бўйича махсус операция ташкил этилди. МХХ тезкор ходимлари унинг доирасида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан ҳамкорликда Убайдуллаев ва Устемировларни университет хизмат хоналаридан бирида $ 22,5 минг олаётган пайтида қўлга олишди”, - дея таъкидланади суд ҳисоботида.

Яқинда суд иш материаллари ўрганиб чиқиб ва гувоҳларни эшитган ҳолда Нормуҳаммад Убайдуллаевни Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича 12 йилга ва унинг шериги Шавкат Устемировни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: