Ўзбекистонда “Самовий Ота” сектаси аъзолари жаримага тортилди

Дата: 15:59, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Аввалбошдан Самовий Отанинг Аввалбош уйи” (АСОАУ) сектаси аъзолари, жумладан, уч россияликка $26 минглик жарима солди, деб хабар қилди РИА Новостига суд вакили.

“Суд қарорига кўра (…) ушбу иш бўйича қўлга олинган ҳар бир киши 71 млн сўм миқдорда (МБ курси бўйича $26 минг атрофида) жарима тўлаши зарур”, - деб аниқлаштирди агентлик вакили.

Олдин хабар қилингани каби, мартда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 48 киши, жумладан, уч Россия фуқаросини АСОАУ диний сектасини ташкил қилганлик ва унда иштирок этганлик учун қўлга олган эди. Ушланганлардан миссионерлик мазмунидаги видеодиск, флеш-карта ва ноутбуклар олиб қўйилган.

Тергов Россия фуқароси Новосибирск вилоятида яшовчи Тамара Даова ярим йил ичида иштирокчилар учун ҳар ойда психологик таъсир бўйича пулли тренинглар уюштирган.

Даова ярим йил ичидаги ноқонуний ҳаракатлари давомида ушбу фаолиятдан $30 мингдан ошиқ даромад олган. Кўрсатилган муддатда секта аъзолари ташкилот ҳисобига деярли $90 минг ўтказганлар.

Шунингдек, судда семинар қатнашчиларидан олинган маблағларнинг бир қисми АСОАУ раҳбариятига ҳам ўтказилгани исботланди.

Эслатиб ўтамизки, АСОАУ сектаси Россия ва Ўзбекистондан ташқари Қозоғистонда ҳам фаол ҳаракат юритмоқда. Сектага Россиянинг Ставрополида яшовчи Виталий Сердюк асос солган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: