Ўзбекистонда саноат чиқиндиларидан қурилиш материали тайёрланади

Дата: 11:44, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ –Ўзбекистонда маҳаллий хом-ашё ва саноат чиқиндиларидан герметик композицион мастика тайёрлашга патент олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкент Давлат техника университетининг “Фан ва тараққиет” ДУК муаллифлар жамоаси қурилишда, автомобиль йўллари, кўприклар ва аэродромларни таъмирлашда фойдаланиладиган герметикловчи композицион мастикага патент олди.
Яратилган материал асфалт-бетон қопламалар, автомобиль йўллари, кўприклар ва аэродромларнинг чоклари, ёриқларини герметизация қилишга мўлжалланган. Одатда мастика уларнинг мустаҳкамлиги ва узоқ муддатга чидамлилигини оширишнинг муқобил йўли ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: