Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7% ўсди

Дата: 16:22, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Бошланғич маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистон саноат корхоналари томонидан 144,2 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу 2016 йилдаги муқобил кўрсаткичдан 7% зиёддир.

Ўтган йилда янгидан ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 41 мингни ташкил қилди, бу эса бир йил олдингидан 25,2% кўп демакдир. 

Сурат манбаи: https://portal.comunique-se.com.br/105-fm-radio-esportivo-de-sao-paulo/

Янгилик билан ўртоқлашиш: