Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,8% га ўсди

Дата: 14:35, 18-09-2019.

Тошкент. 18 сентябрь. ЎзТАГ – 2019 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8% га ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-август ойларида республика корхоналари томонидан 204,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, саноат ишлаб чиқаришининг жисмоний ҳажми индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,8% ни ташкил этди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси хабарида.

Шунингдек, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан меҳнат унумдорлиги 5,8% га, саноатда банд бўлган бир кишига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 113097,3 минг сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаб чиқаришда 2,3%, ишлаб чиқариш саноатида 8,4%, электр таъминоти, газ, буғ ва ҳавони кондициялашда 2,2%, сув таъминоти, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 3,8% га ўсиш саноат ишлаб чиқаришининг моддий ҳажмини оширишнинг асосий омили бўлди.

Сурат манбаи: avesta.tj

Янгилик билан ўртоқлашиш: