Ўзбекистонда савдо бўйича статистик тўплам чиқарилди

Дата: 18:33, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда савдо” тўплами чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар қилишларича, статистик тўпламда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи савдо фаолиятини тавсифловчи маълумотлар тақдим этилган.

Тўпламда, чакана савдо ва овқатланиш ташкилотларининг товар айланмаси ҳажми, чакана савдо товар айланмасининг товар тузилмаси, чакана савдо тармоқлардаги товар заҳиралари, мулкчилик шакллари бўйича савдо соҳасининг ривожланиши, деҳқон, буюм ва ихтисослаштирилган бозорлардаги савдо, чакана савдо ташкилотларининг молиявий кўрсаткичлари ва соҳада ишловчи ходимлар сони тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган.

Янги статистик тўплам, чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, товар ва хом-ашё биржаларининг давлат статистика ҳисоботлари, божхона статистикаси маълумотлари, шунингдек истеъмол товарлари бозорларидаги кузатувлар ва эксперт баҳолаш натижалари асосида тайёрланган.

Эслатиб ўтамизки, режага кўра, 2015 йилда Давлат статистика қўмитаси томонидан 16 статистик тўплам чоп этилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: