Ўзбекистонда савдо терминалисиз тўлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 14:04, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда савдо терминалисиз QR-кодли тўлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ягона умумреспублика процессинг маркази маълумотига кўра, “янгиликни QR-код орқали тўлов механизмини жорий қилган савдо-сервис корхоналарида синаб кўриш мумкин”.

Лойиҳа доирасида банк тўлов карталарини смартфондаги иловага бириктирилади ва фойдаланувчилар ушбу иловадан савдо нуқталарида тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассисларининг таъкидлашича, тўловнинг бундай усули сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам одатдаги пластик банк картасига нисбатан қулайдир.

Хусусан, сотувчига картани қабул қилиш учун савдо терминали зарур бўлмайди, харидорда эса карталар солинган ҳамёндан смартфон фойдасига воз кечиш имконияти пайдо бўлади. Бундан ташқари, карточкалар хавфсизлигини ошириш имконияти пайдо бўлади. Чунки янги услубда уни сотувчига бериш ёки реквизитларни интернетга киритиш зарурияти қолмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: