Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон реестри яратилади
Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда сайловчиларнинг ягона электрон реестри яратиш ва бунинг ҳуқуқий асослари муҳокама қилинди, деб хабар беради REGNUM АА.
“Сайлов тизими ва қонунчилигини янада демократлаштириш: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбатида Жаҳон сайлов органлари ассоциацияси экспертлари, Германия, Франция, Латвия ва Корея Республикаси мутахассислари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, унинг ҳудудий бўлимлари вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ННТ вакиллари, сайлов ҳуқуқи бўйича олим ва мутахассислар иштирок этдилар”, - дейилади хабарда.
Латвия МСК раиси Арнис Цимдарснинг сўзларига кўра, сайловчиларнинг ягона электрон реестридан фойдаланиш сайлов жараёнида “сайловчилар тўғрисида аниқ маълумотлар тузиш имконини беради ва "бир сайловчи – бир овоз" принципини таъминлайди”. Лекин “энг муҳими, сайловчилар масъулиятини ошириб, шикоятлар бўлиш эҳтимолини камайтиради”.
Эслатиб ўтамизки, сўнгги сайловлар натижалари бўйича ЕХҲТ Ўзбекистондаги сайлов тизимини танқид қилди. Ташкилот маърузасида сайлов муҳити эркин эмаслиги ва сайловчиларнинг янги ташаббусларини рағбатлантирмаслиги айтиб ўтилган эди.
Ташкилот экспертлари баъзи яхшиланишларни тан олган ҳолда “Ўзбекистон қонунчилигидаги ўзгаришлар савловларнинг халқаро талаблар учун муҳим бўлган асосий эркинликларга нисбатан асосий муаммоларни бартараф қилмайди”, деб таъкидлаган эдилар.


