Ўзбекистонда сайловолди ташвиқоти бошланди

Дата: 13:42, 18-11-2014.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда сайловолди ташвиқоти бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) 2014 йилги сайловларни ёритиш буйича Республика матбуот маркази ҳабарига асосланган ҳолда.

Бу ҳақида куни кеча Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) матбуот ажуманида баён қилинди.

Унда МСК вакилларининг қайд этишларича, “депутатликка номзодлар рўйхатга олингач, сайлов жараёнининг муҳим босқичи – сайлов қонунчилиги талаблари асосида амалга ошириладиган сайловолди ташвиқоти бошланди”.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов оммавий ахборот воситалари ходимларига Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш ва сайловолди ташвиқотини ўтказиш тартиби тўғрисида қарорлар қабул қилингани ҳақида ахборот берди.

Эътиборга молик жиҳати, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига биноан сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида 30%ни хотин-қизлар ташкил этиши лозимлиги ҳақидаги қонун нормасига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Рўйхатга олинган номзодларнинг 31,8%ни хотин-қизлар ташкил этди”, дейилади ҳабарда.

МСК маълумотига кўра, Парламент қуйи палатаси депутатлигига номзодлар орасида таълим соҳаси вакиллари 26,5%, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари 20,2%, иқтисодчилар 20,8%, ҳуқуқшунослар 14,2%, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари 10,1%ни ташкил қилди. Номзодларнинг барчаси олий маълумот ва катта ҳаётий тажрибага, 21,7% эса фан доктори ёки номзоди илмий даражасига эга. Номзодларнинг 13,8% илгари ҳам депутатликка сайланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: