Ўзбекистонда сайёҳларга турар жойларни 30 кунга ижарага беришга рухсат берилди

Дата: 16:59, 04-01-2019.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда сайёҳларга турар жойларни 30 кунга ижарага беришга рухсат берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай ҳуқуқни барча турар жойлар мулкдорлари олдилар. Ижара муддати кетма кет 30 кундан ёки бир йилда 60 кундан ошмаслиги зарур. Бу ҳақида “Айрим турдаги иншоотларни вақтинчалик яшаш учун бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтиб ўтилган.

Юқоридаги ҳуқуқни олиш учун emehmon.uz ягона электрон тизимидан рўйхатдан ўтиши зарур. Хонадонлар турар жойлар ижараси шартномалари ягона реестрига киритилади.

Ҳужжат лойиҳасида хонадон эгаси ижарачилар томонидан қилинган қонунбузарликлар ва жиноий ҳаракатлар учун жавобгар эмаслиги қайд этилган. Ҳонадон ижарасига ҳақ тўлаш туристик фирмалар ёки сайёҳларнинг ўзлари қонунчиликка мувофиқ амалга оширадилар.

Сурат манбаи: http://www.matritca.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: