Ўзбекистонда селекция ютуқлари учун патентларни онлайн тарзда олиш мумкин

Дата: 18:06, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) таклиф этаётган хизматлари сонини тўлдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЯИДХП маълумотларига кўра, эндиликда селекция ютуғига патент олишга ҳужжатларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилди.

Хизмат доирасида Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан 5 иш куни давомида жисмоний ва юридик шахсларга Ягона портал орқали Селекция ютуғига патент олишга юборилган ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар тўплами кўриб чиқилганлиги ва Селекция ютуғига патент олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006-йил 20-апрелдаги “Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида”ги 65-сон қарорида ўрнатилган тартибда патент божи ундирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: