Ўзбекистонда сентябрда Музейлар ҳафталиги ўтказилади

Дата: 21:22, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 2-8 сентябрида Ўзбекистонда Музейлар ҳафталиги бўлиб ўтади. Шу кунларда кишилар мамлакатдаги барча давлат музейларига бепул ташриф буюришлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Статистикага кўра, бугунда Ўзбекистонда1 мингдан ошиқ музейлар фаолият юритмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, мустақиллик йилларида республикада Темурийлар тарихи давлат музейи, “Қатағон қурбонлари” давлат музейи, “Олимпия шон-шуҳрати” музейи, Термиздаги Археология музейлари очилди.

2014 йилнинг июлида ҳукумат томонидан махсус қарор қабул қилиниб, унга мувофиқ, ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари музейларга кириш болалар учун текиндир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: