Ўзбекистонда сентябрда қуёш нури ёрдамида сув иситувчи тизимларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 12:17, 05-08-2014.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг сентябрида “Жиззах” махсус саноат ҳудудида қуёш нури ёрдамида сув иситувчи тизимларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги қувватлар ўзбек-хитой корхонаси томонидан қурилди. Хитой томонидан Hangzhou Zhongwu Electronic Meters Company Limited компанияси лойиҳага $2 млн маблағ киритди. “Ўзбекэнерго” ДАК компанияси эса ўзбек томонидан лойиҳага ҳамкор бўлиб, унга $500 минг маблағ тикди. Бу ерда йилига 50 минг дона сув иситувчи тизимларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзбекэнерго” компанияси матбуот хизматида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: