Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази таъсисчиларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 09:38, 10-07-2018.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази таъсисчиларининг биринчи йиғилиши ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита раиси Р. Қурбонов йиғилганларни марказ вазифалари билан таништирди.

Таъсис мажлиси доирасида марказ низоми, мувофиқлаштирув кенгаши ва ревизион комиссия таркиби масалалари кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Доимий ишловчи марказ МДҲга аъзо давлатлар орасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик, миллатлараро ва конфессиялараро келишувни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори лавозимига бир овоздан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати халқаро алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Раҳматулло Назаров номзоди тасдиқланди.

Қўшимча қиламизки, ШҲТ марказлари – доимий ишловчи Халқ дипломатияси марказларини таъсис қилиш имкониятини 2017 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари саммитида Ўзбекистон президенти таклиф қилган эди.

2018 йилнинг 26 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда Шанхай ҳакорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказини ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Марказнинг таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ташқи ишлар вазирлиги, маданият вазирлиги, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасидир.

Сурат манбаи: https://uzreport.news/politics/v-uzbekistane-sozdaetsya-tsentr-narodnoy-diplomatii-shos

Янгилик билан ўртоқлашиш: