Ўзбекистонда ШҲТ саммити кунлари барча авиакомпаниялар йўловчиларидан аэропортга тўрт соат олдин келиш сўралмоқда

Дата: 13:14, 17-06-2016.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ШҲТ саммити кунлари барча авиакомпаниялар йўловчиларидан аэропортга тўрт соат олдин келиш сўралмоқда, деб хабар қилади “Газета.uz” нашри авиакасса ва турагентликлар томонидан тарқатилган билдиришга асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказиладиган 23-24 июн кунлари шаҳардан учиб кетадиган барча йўловчилар аэропортга рейсдан тўрт соат олдинроқ келишлари лозим”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, нашр қўшимча равишда жадвалларда ўзгаришлар эҳтимоли борлиги, халқаро ва маҳаллий рейслар йўловчиларидан парвознинг аниқ вақтини қўнғироқ қилиб аниқлашлари лозимлигига эътибор қаратган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: