Ўзбекистонда ШҲТ терроризм билан курашда самарадорлиги таъкидланди

Дата: 12:55, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг 95,5% Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) терроризм, экстремизм ва сепаратизм билан курашдаги самарадорлиги таъкидлаганлар, дейилади “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сўрови якунларида. Сўров натижалари сешанба куни маҳаллий ОАВ эълон қилинган.

 “Кўпчиликнинг (95,5%) фикрига кўра, ШҲТ терроризм, диний экстремизм, сепаратизм, қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида самарали мувофиқлаштирувчи ташкилотдир”, - дейилади марказ маълумотларида.

Марказ маълумотларига кўра, 92,1% сўралганлар ШҲТни энг нуфузли халқаро ташкилотлардан, деб ҳисоблайди.

Марказ материалларида айтилишича, Ўзбекистон фуқаролари ШҲТ доимий амал қилувчи органлари ишидан хабардоргилиги намойиш қилганлар.

Сўров натижаларига кўра, мамлакатнинг 94,6% фуқаролари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ШҲТ ҳудудида хавф ва муаммоларга қарши туриш йўлидаги ҳаракатларни бирлаштириш бўйича самарали восита деб билади.

“Тадқиқотдан кўлганган мақсад ШҲТнинг Тошкентда ўтадиган XV-саммити олдидан фуқароларнинг ижтимоий кайфияти, аҳолининг ташкилот фаолиятига доир фикрини ўрганиш бўлди”, - деб таъкидлайди “Ижтимоий фикр”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: