Ўзбекистонда шаҳарликлар қишлоқда яшовчиларга нисбатан кўпайди

Дата: 17:14, 24-02-2017.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда шаҳарликлар қишлоқда яшовчиларга нисбатан кўпайди: 16,2 млн шаҳарликка 15,9 млн қишлоқда яшовчи тўғри келмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасининг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2017 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра республика доимий аҳолисининг сони 32 121,1 минг кишини ташкил қилиб, ўтган йил бошидан буён 545,8 минг кишига ёки 1,7%га кўпайди. Шундан, 16 238,5 минг киши – шаҳар жойларида (аҳоли умумий сонининг 50,6%) ва 15 882,6 минг киши қишлоқ жойларида (49,4%) истиқомат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: