Ўзбекистонда шакар билан савдо қилувчи олибсотувчиларга қарши кураш кампанияси очилди

Дата: 13:30, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 6 ой давомида Ўзбекистон солиқ органлари вакиллари 87 савдо нуқталарида шакар нархининг асоссиз оширилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу муддат давомида солиқ органлари ходимлари қиймати 247,7 млн сўмлик 66,8 тонна шакарни олиб қўйдилар. Мисол учун, пойтахтдаги барчага маълум “Ўрикзор” бозорида 1 кг шакарни давлат томонидан белгиланган максимал баҳоси 3,2 минг сўм бўлгани ҳолда 5,5 минг сўмдан сотаётган сотувчидан 2,2 тонна шакар мусодара қилинди. Сотувчи ушбу маҳсулотни сотиш ҳуқуқини берувчи зарур хужжатларни тақдим эта олмади”, - деб таъкидлашди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: