Ўзбекистонда шакарнинг максимал нархлари белгиланди

Дата: 18:14, 14-07-2014.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Июн ойида Тошкент ва мамлакатнинг баъзи ҳудудларида истеъмолчилар томонидан шакарга бўлган талаб кучайди, бу эса нархларнинг асоссиз равишда ўсишига олиб келди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бозорни барқарорлаштириш ва талабни пасайтириш мақсадида ҳукумат томонидан вақтинчалик шакарнинг максимал чакана нархи 1 кгга 3200 сўм қилиб белгиланди.
Шунингдек, июлда савдо расталарига қўшимча 12 минг тонна шакар чиқарилади ва бир вақтнинг ўзида биржа орқали ушбу ойда сотиладиган барча шакар 20 июлгача савдога қўйилади”, - деб қайд этишди мамлакат Хусусийлаштириш давлат қўмитаси матбуот хизматида.
Шунингдек, қўмита “сунъий тақчиллик”нинг олдини олиш мақсадида шакарни реализация қилиш тизимини ўрганиб чиқишга қарор қилди. Мониторинг натижалари бўйича бозор иштирокчилари орасида келишилган ҳаракатлар мавжудлиги, бу ҳол нархларнинг асоссиз ўсишига олиб келгани аниқланган ҳолда, кўрсатилган шахсларга нисбатан монополияга қарши ишлар очилади ва ҳуқуқий таъсирнинг энг қаттиқ чоралари қўлланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: