Ўзбекистонда шахсий томорқа хўжаликлари учун кредитлар миқдори кўпайтирилди
Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - Ўзбекистонда шахсий томорқа хўжаликлари учун кредитлар миқдори кўпайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Norma.uzнинг ёзишига кўра, бу Марказий банк қарори билан кўзда тутилган бўлиб, унинг билан “Тижорат банклари томонидан шахсий томорқа хўжаликларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун микрокредитлаш тартиблари тўғрисидаги низом”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача бўлган микрокредитлар 2 йилгача бўлган муддатга олти ойлик имтиёзли даври билан эндиликда қора моллар, қўйлар, эчкилар ва қуёнларни боқиш ва етиштириш учун ҳам берилади. Илгари чорвачиликни ривожлантириш учун микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 80 бараваригача 3 йилга берилар эди.
Юқоридагилардан ташқари, 3 йилгача имтиёзли даври бўлган микрокредитлар мевали дарахтлар ва кўчатлар сотиб олиш учун, 2 йилгача имтиёзли даври бўлган микрокредитлар уруғлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари сотиб олиш, митти иссиқхоналар яратиш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш учун ҳам бералиди.
Шунингдек, кредит олувчилар микрокредитлар бўйича аризаларни электрон шаклда беришлари ҳам кўзда тутилган.