Ўзбекистонда Шарғун конининг қуввати йилига 900 минг тоннагача оширилади
Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Шарғун конининг қуввати йилига 900 минг тоннагача оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотларига кўра, бу “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятини модернизация қилиш инвестицион лойиҳаси билан кўзда тутилган. У 2017 йилнинг 7 сентябрь кунидан бошлаб Хитойнинг China Railway Tunnel Group» (CRTG) компанияси ходимлари томонидан бошланган.
Лойиҳанинг умумий қиймати $105,5 млн.ни ташкил этади.
Эски 10-шахтанинг ёпилиб қолган 1500 метр масофадаги қисмини тозалаш, яна қўшимча кўмиргача бўлган 2227 метр туннел қисмини қазиш ишлари бажарилади.
Бунёдкорлик ишларини 2020 йилнинг биринчи чорагида якунлаб, кўмир қазиб олишни бошлаш режалаштирилган. Янги техника ва технологиялар жорий этилади. Хориждан энг замонавий, юқори самарадорликка эга бўлган кўмир қазиш ускунаси олиб келинади.
Натижада қўшимча 450-500дан зиёд янги иш ўринлари яратилади.
Эслатиб ўтамизки, Шарғун кўмир кони энг бой захирага эга кон ҳисобланиб, ундаги хом-ашё ҳажми ҳисоб-китобларга қараганда 33 млн тоннадан ортиқни ташкил этади.
Сурат манбаи: https://report.az/en/other-countries/china-to-suspend-all-imports-of-coal-from-north-korea/