Ўзбекистонда Шароф Рашидов номига қўйилган туман пайдо бўлади

Дата: 11:09, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкентда бўлиб ўтган йиғилиш давомида Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Таклиф парламентга Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган.

“Эндиликда тегишли ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилди. Туманни қайта номлаш ҳақидаги қарор кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида қабул қилинди”, - деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Шароф Рашидов Ўзбек ССРни узоқ йиллар давомида бошқарган бўлиб, 1959-1983 йиллар орасида Ўзбекистон Коммунистик партияси МК биринчи котиби бўлиб ишлаган.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: