Ўзбекистонда шоир Муҳаммад Юсуф ҳақида хужжатли фильм суратга олинди

Дата: 10:40, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Бешинчи ёшлар тажриба студияси Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигига бағишлаб “Бу ёруғ дунёда ўчмас чироғим” номли хужжатли фильмни суратга олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фильм сценарийси Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саид қаламига мансуб. Фильм ёш режиссёр Аюб Шахобиддинов ва кинооператор Азизбек Арзиқуловлар томонидан суратга олинган”, - деб таъкидлади студия директори Иззатилла Саиджабборов.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг охирида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2014 йилда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини кенг нишонлаш ҳақида қарорни имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: