Ўзбекистонда Силикон водийсининг муқобилини яратиш режалартирилмоқда

Дата: 17:33, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илмий лабораторияларни молиялаштирувчи махсус жамғарма ва инновацион марказ ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Ҳар икки объект Тошкентдаги Академиклар шаҳарчасида ташкил қилинади. Инновацион марказга ҳукумат томонидан махсус иқтисодий ҳудуд мақоми берилади. Бу эса амалиётда илмий ишланмаларни жорий этишни енгиллаштиради”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Ҳукумат йилига лабораторияларнини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга бюджетдан $10 млндан ортиқ ажратишни режалаштирмоқда. Янги марказларнинг фаолиятини Фанлар академияси мувофиқлаштиради. Бунинг учун академиянинг таркиби тамомиллаштирилади.   

Янгилик билан ўртоқлашиш: