Ўзбекистонда “Silk road”, “Vatandosh” ва “Golden visa” визалари жорий этилди
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Silk road”, “Vatandosh” ва “Golden visa” визалари жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Улар Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан жорий қилинмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг турли тоифаларига қўшимча виза режимларини жорий қилиш бўйича таклиф киритсин (“Silk road” – Ипак йўли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилаётган туристлар учун бошқа мамлакатлар виза белгиларини тан олиш имконияти билан, “Vatandosh” – келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларига – беш йиллик виза, “Golden visa” – йирик хорижий инвесторлар учун – ўн йиллик виза)”, - дейилади ҳужжат матнида.
Сурат манбаи: https://br.pinterest.com/pin/593278950883113979/