Ўзбекистонда ўсимлик хом-ашёсидан тиббий препаратлар чиқарувчи корхона ишга туширилади

Дата: 14:12, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўсимлик хом-ашёсидан тиббий препаратлар чиқарувчи корхоналар тармоғини ишга туширишга доир дастур тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастур доирасида уч йил ичида мамлакатнинг турли ҳудудларида 159 корхона ташкил этилади. Улардан 73 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 65 “Дори-Дармон” компанияси ташкил қилади. Йил охирига қадар “Ўзфарманоат” шафелигида 21 ана шундай корхона яратилади”, - деб таъкидлашди компанияда.

Эслатиб ўтамизки, кейинги йилларда Ўзбекистонда 4 минг гектар доривор ўсимликлар плантациялари яратилди. Ушбу хом-ашёни қайта ишлашга $46 млндан ошиқ инвестиция киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: