Ўзбекистонда ўсимлик ёғини ҳидсизлантиришнинг янги усули ихтиро қилинди

Дата: 11:56, 13-01-2017.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтининг бир гуруҳ олимлари ўсимлик мойини рафинациялаш (ҳидсизлантиришнинг) янги усулини ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларга кўра, ушбу усул ёғ-мой саноатида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Ишланманинг асосий вазифаси анъанавий каустик содани арзон ва танлаб таъсир кўрсатадиган кальций гидроксидига (Cа(ОҲ)2) алмаштириш йўли билан пахта ёғларини ишқорли рафинациялашдан иборат.

6 кишидан иборат муаллифлар жамоаси ихтирога IAP 05310 рақамли патент олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: