Ўзбекистонда Сирдарё учун аграр лойиҳалар конкурси ўтказилади

Дата: 16:18, 11-07-2017.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Фан ва технологиялар агентлиги томонидан Сирдарё вилоятининг шўрланган ерлари шароитларида анор ва бошқа меваларни етиштириш бўйича илмий лойиҳалар конкурси эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳалар 15 сентябргача агентликнинг қишлоқ жўжалик фанлари бўйича лойиҳаларни таҳлил қилиш, шакллантириш ва кузатиш бўлимида қабул қилинади.

 Агентлик маълумотларига кўра, амалий ва инновацион лойиҳалар танлови Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириғини бажариш мақсадларида ташкил этилмоқда.

Лойиҳалар 2018 йилнинг бошида бажарилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: