Ўзбекистонда смарт-ТВ учун приставкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Дата: 17:29, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда замонавий телевизорлар учун ТВ-приставкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Telecom Innovations” ҚК вакилига асосланган ҳолда.

“Навоий” ЭИСҲда жойлашган  ҚК IX Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркасида ADSL-модемлар ва DSLAM-ускуналар, оптик концентраторлар, шунингдек, рақамли телевидениега мўлжалланган “set-top-box” қурилмаларини тақдим этмоқда. Сўнгги қурилма IP протоколи бўйича узатиладиган рақамли кабель телевидениеси сигналларини қабул қилишга мўлжалланган. Унинг ёрдамида фойдаланувчи исталган телевизорни Интернетга чиқувчи смарт-ТВга айлантириши мумкин”, - деди ҚК вакили ЎзТАГ сухбирига ярмарка доирасида.

Унинг сўзларига кўра, бу қаби қурилмалар буюртмачиларга ҳозирдаёқ етказиб берилмоқда ва хорижий муқобилларидан анча арзон.

Маълумки, IX Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркаси 11-13 майда пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: