Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ҳафталиги бошланди

Дата: 12:57, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентда “Ўзэкспомарказ”нинг икки павильонида “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ҳафталиги – TIHE” бошланди, дея хабар беради UzDaily.uz.
Ҳафталик доирасида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2014”, “Фармацевтика саноати – AptekaExpo Central Asia 2014” ва “Стоматология – Stomatology Uzbekistan 2014” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмаларда Австрия, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Литва, Голландия, Польша, Россия, Руминия, Словакия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Чехия, Швейцария, Жанубий Корея ва Япониядан келган 150 компаниялар қатнашмоқда.
Жами қатнашчиларнинг 45% - янги иштирокчилардир, 30% иштирокчилар эса маҳаллий компаниялардир. Кўргазмада Ҳиндистоннинг Миллий компаниялар гуруҳи (10 компания), Россия Федерациясининг Татарстон ишлаб чиқарувчилари гуруҳи (7 компания) ва Новосибирск ҳудуди гуруҳи (5 компания) илк маротаба қатнашмоқда. Улар томонидан кўргазмага фармацевтика препаратлари,тиббий ускуналар ва тиббиёт маҳсулотлари тақдим этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: