Ўзбекистонда соғлиқни-сақлаш бўйича 2014-2018 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилинди

Дата: 13:26, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Аҳоли репродуктив соғлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлашга доир давлат дастури қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Norma.uz портали маълумотларига кўра, дастур 2014 йил 1 августда мамлакат президентининг қарори билан маъқулланган.

Хусусан, Тошкентда 250 ўринга мўлжалланган 4-даражали кенгпрофилли болалар касалхонасини очиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ҳар ойда жойларда мақсадли “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирларни соғломлаштириш ҳафталиклари”ни ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ҳар йили мактабгача муассасалар ва мумтаълим мактаблари болаларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш (умумий қон таҳлили, флюорографик текширув, педиатр, стоматолог, невропатолог, эндокринолог, окулист ва бошқалар кўриги) амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: