Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирининг янги биринчи ўринбосари тайинланди

Дата: 13:26, 14-04-2017.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирининг янги биринчи ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, ушбу лавозимга Баҳодир Юсупалиев тайинланди.

Ушбу вазифага тайинлангунга қадар Юсупалиев Вазирлар Маҳкамаси департаментининг мудири бўлган.

Юқоридаги вазифани бунга қадар эгалаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев эса Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Республика тезкор тиббий ёрдам илмий марказининг директори қилиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: