Ўзбекистонда солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимидан вос кечиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимидан вос кечиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида Солиқ ислоҳоти концепцияси билан кўзда тутилган бўлиб, ҳужжат норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида муҳокама учун чоп этилди. Концепция 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича стратегияга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Хусусан, солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимидан вос кечиш режалаштирилмоқда. Бунда мустақил солиқ сифатида ягона ер солиғи ва жисмоний шахслар тарафидан юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириладиган айрим тадбиркорлик турлари бўйича белгиланган солиқларни қолдириш таклиф этилмоқда. Янги тартибга кўра, амалга оширишга рухсат берилган фаолият турлари танқидий кўриб чиқилади ва якка тадбиркорлар томонидан ёлланишга рухсат бериладиган ишчилар сони кўпайтирилади.
Эслатиб ўтамизки, давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, янги солиқ кодекси 2018 йил 1 июлга қабул қилиниши зарур.
Сурат манбаи: https://www.xabar.uz/huquq/oilaviy-tadbirkorlar-ozlari-yashab-turgan-uyda-faoliyat


