Ўзбекистонда солиқчилар солиқ тўловчининг “шахсий кабинет”и орқали хабарнома юборадилар

Дата: 13:41, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда солиқчилар солиқ тўловчининг “шахсий кабинет”и орқали хабарнома юборадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати органлари хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини, юридик шахслардан ер солиғини, шунингдек, банк айланмалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, бошқа ташқи манбалар асосида декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатади ҳамда ҳисобланган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг “шахсий кабинети” орқали хабарнома юборади”- дейилади Ўзбекистон президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори матнида.

Сурат манбаи: http://infocom.uz/2016/10/27/personalnyj-kabinet-nalogoplatelshhika-na-portale-my-soliq-uz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: