Ўзбекистонда солиқчилар учун ипотека бўйича имтиёзлар жорий этилди

Дата: 17:09, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда солиқчилар учун ипотека бўйича имтиёзлар жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

Ҳужжатда ипотекани уй-жой харажатларининг камида 25%га эга бўлган солиқчилар олишлари мумкингилиги кўрсатилган.

“Бироқ бошланғич тўловни ДСҚнинг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳам киритиши мумкин”, - дейилади қарорда.

Ҳужжатга кўра, солиқ органи ходими имтиёзни олиш учун махсус комиссияга даромадлари ва у билан яшаётган оила аъзолари, оилавий таркиби тўғрисидаги маълумотномалар, паспорт нусхаси ва вазифага тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхалари бириктирилган ариза тақдим этиши зарур.

Таъкидланганишича, комиссия томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилган ҳужжатлар Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасига топширилади. Бу ерда бир ҳафта давомида баённома тузилади ва маблағ бериш ҳақида қарор қабул қилинади. Комиссия хатолар чиққан ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган, махсус жамғармада маблағ бўлмаган тақдирда ёрдам тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: