Ўзбекистонда солиқ имтиёзлари ҳақида Ягона портал орқали билиб олиш мумкин

Дата: 16:44, 29-10-2015.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари вазирлигидан маълум қилишларича, хизмат юридик шахсларнинг солиқлари, солиқ тўловчи тоифаси, имтиёзлар турлари ва уларнинг амал қилиш мудддатларига доир тизимли маълумотларни бир зумда олишга имкон беради.

Шунингдек, имтиёз қайси меъёрий ҳуқуқий хужжат асосда тақдим этилаётган ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирга келиб Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 650 давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимиятлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари уланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: