Ўзбекистонда солиқ маслаҳатчилари ишига ўзгартишлар киритилади
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – СОВАЗ порталида солиқ маслаҳатчилари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жумладан, “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги қонунда солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисисиз солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатганлик учун шахсан жавобгарлигини кўрсатиб ўтиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ташкилотчилари учун солиқ маслаҳати стандартларига асосан солиқ маслаҳатчилари иши сифатини ички назорат қилиш қоидаларини ўрнатиш ва унга риоя қилиш таклиф этилмоқда.
“Солиқ маслаҳатчиси хулосаси” атамасини ҳам муомалага киритиш кўзда тутилмоқда. Бу солиқ маслаҳатлари ташкилот томонидан ёзма шаклда ҳисобот берилади ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг жавобгарлигини кўзда тутадиган икки янги моддани киритиш таклиф қилинмоқда.