Ўзбекистонда солиқ тўловчининг ҳисоб рақамини фақат суд қарорига биноан ёпиш мумкин

Дата: 21:08, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда солиқ тўловчининг ҳисоб рақамини фақат суд қарорига биноан ёпиш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Марказий банк сайтида жойлаштирилган.

Янги тартибга биноан банклар томонидан солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органининг аризасига кўра, суднинг қарори асосида амалга оширилиши белгиланди.

Мижознинг асосий депозит ҳисоб рақами ёпилган ёки ҳисоб рақамларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амаллари вақтинча тўхтатилган ҳолларда мижозга иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари банкнинг бошқа филиалларида ёки бошқа банкларда очилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: