Ўзбекистонда солиқ текширишлари ҳақида электрон маълумотнома яратилди

Дата: 22:28, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан “Ҳаммаси солиқлар ҳақида” электрон маълумотномаси яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ДСҚ хабар қилишларича, маълумотнома хусусий тадбиркорлик субъектларини текширишни ўтказиш тартиблари, муддатлари ва уни ўтказишга доир меъёрий ҳуқуқий хужжатлар тўпламидан иборат.

Унда назорат органлари томонидан хўжалик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларга доир меъёрий ҳуқуқий хужжатлар йиғилган, жумладан, уларни ўтказиш тартиблари, муддат ва механизмлари мавжуд.

Тўплам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги топшириғига мувофиқ яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: