Ўзбекистонда солиқ тизими тубдан ўзгармоқда – эксперт

Дата: 10:24, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда солиқ тизими тубдан ўзгармоқда, деб ҳисоблайди Иқтисодий ривожланиш маркази директори, Европа тикланиш ва тараққиёт банки эксперти Юлий Юсупов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эксперт бундай баёнот билан Ўзбекистон Республикасида 2018-2020 йилларда Солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича Концепциянинг 29 мартда Тошкентда бўлиб ўтган жамоатчилик муҳокамасида чиқди.

“Солиқ тизими тубдан ўзгармоқда, анг аввало, ҳозир мураккаб бўлиб кетган умумий солиққа тортиш режими ўзгармоқда, бу тизимда бизнесга солиқ юки жуда юқори эди. Оддий қилиб айтганда вазифа – уни ҳаётга мослаштиришдан иборат. Токи барча тадбиркорлар белгиланган солиқларни бемалол тўлашлари мумкин бўлсин. Ҳозирда бу мумкин эмас. Ҳозирда хўжалик субъектларининг 3%дан ози умумбелгиланган режимда бўлиб, барча солиқларни тўламоқда. Булар асосан имтиёзга ёки табиий рентага эга бўлганлар. Яъни фақат шулар бу солиқларни тўлаш имкониятига эгалар. Солиқ юки шундайки, уни шунчаки амалда тўлаш мумкин эмас. Ва натижада бизнес яширинмоқда, бўлиниб кетмоқда, кичиклашмоқда ва умумбелгиланган солиқ режимидан қочмоқда. Вазифа – ушбу тизимни чидаса бўладиган ҳолга келтириш, токи бизнес ушбу тизимдан қочмасин, балки бу тизимда бемалол ишлаш имкониятига эга бўлсин”, деб ҳисоблайди Юсупов.

Унинг фикрига кўра, бизнесни “соядан” чиқариш керак.

“Албатта, ҳар қандай ўзгаришлар чиқимларни талаб қилади. Сизни ишонтириб айтаманки, “соя”да ишлаш ҳам анча юқори харажатлар билан характерланади. Агар бизнес “соя”га қочаётган бўлса, бу фақат расмий тармоқдаги харажатлар бундан ҳам юқорилиги билан боғлиқ. Агар биз бизнеса юритиш харажатларини, энг аввало, солиқ билан боғлиқ расмий чиқимларни пасайтирсак, бизнесда расмий тармоққа қайтмаслик учун жуда кам рағбатлар қолади”, - деб ҳисоблайди Иқтисодий ривожланиш маркази директори.

Шунингдек, ЕТТБ эксперти баъзи солиқ ставкаларининг ўзгариши ҳақида ҳам тўхталди.

“Бу ҳозирда тушумдан Пенсия фонди, Йўл ва Мактаб фондига кетаётган 3,2% солиқнинг бекор қилиниши. Бу жуда катта маблағ. Бу ҚҚСнинг 20%дан 12% пасайтирилиши. Бу солиқ юкининг жуда катта қисқартирилишидир. Даромадга солиқнинг амалда дивидентларга солиққа айлантирилиши. Яъни бутун даромад солиққа тортилмасдан, унинг фақат бўлинадиган қисми солиққа тортилади. Бу фақат тадбиркор корхонадан чиқариб олган даромаддан солиқ олинади, дегани. Ҳозирда тадбикорлар даромаддан солиқ тўлайди, шу жумладан, инвестиция қилинаётган даромаддан ҳам”, - деб санаб ўтди Юсупов.

Бу эса, экспертнинг сўзларига кўра, юридик шахслар учун мулк солиғининг қисқаришидир, айни пайтда нафақат ставканинг ўзи қисқармоқда, балки шу билан бирга солиққа тортиш объектининг ўзи ҳам ўзгармоқда. Солиққа фақат кўчмас мулк тортилади, ускуналар эса, масалан, солиққа тортилмайди. Ўз навбатида, бу ҳам инвестиция қилишга рағбат уйғотади.

Яна бир муҳим янги омил иқтисодиётни “соя”дан чиқаришга хизмат қилади, деб давом этди Иқтисодий ривожланиш маркази директори. Бу – меҳнатга солиқларнинг қисқартирилишидир. “Бизда меҳнатга солиқлар жуда юқори. Уч солиқ биттага бирлаштирилмоқда, агар ҳозир амалдаги солиқ тизимида ходимга шартли бир миллион сўмни тўлаб бериш учун давлатга ушбу суммадан 50% ва ҳатто ундан кўп пул тўлаш керак. Эндиликда эса фақат 25% тўлаш зарур бўлади. Ўз-ўзидан равшанки, бу зимда тадбиркорда солиқдан қочиш учун рағбат ҳам озаяди”, - деб хулоса қилди Юсупов.

Сурат манбаи: http://ufq.uz/2017/12/13/815/

Янгилик билан ўртоқлашиш: