Ўзбекистонда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи тайинланди
![](/upload/resize_cache/iblock/a69/554_300_2/a69a5c52f9427c59bec2162973828753.jpg)
Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги ПФ-5361-сон Фармонига асосан Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Акмалхўжа Мавлонов 2017 йил октябрдан буён Хоразм вилояти прокурори бўлиб ишлаб келаётган эди, шунингдек, у Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари ҳам бўлган.
Департаментни 2016 йил декабрдан Зоҳид Дўсанов бошқариб келаётган эди.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/02/25/department/