Ўзбекистонда сотиб олинаётган ҳар 10 фармацевтика маҳсулотидан деярли 6 маҳаллий дори воситаларидир

Дата: 18:49, 21-12-2015.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда сотиб олинаётган ҳар 10 фармацевтика маҳсулотидан деярли 6 маҳаллий дори воситаларидир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзфармсаноат” Давлат акционерлик концернининг яқинда ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланишича, 2015 йилнинг 9 ойида концерт корхоналарининг фармацевтика маҳсулотлари харидидаги улуши 56,5% ўсиб, умумий ҳажмда 41,5 млрд сўмга етди.
Айни пайтда ижобий динамика узоқ муддатли характерга эга.
“Дори-Дармон” акционерлик компаниясининг IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасидаги тақдимотида таъкидланишича, агар 2005 йилда “Ўзфармсаноат” ДАК корхоналарининг дори воситалари умумий ҳажмидаги улуши 39,8% тенг бўлган бўлса, 2014 йилда у 51 млрд сўмнинг 55,8% етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: