Ўзбекистонда соврин жамғармаси 10 млн. сўм бўлган иккинчи блогерлар конкурси ўтказилади

Дата: 19:37, 09-03-2015.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – “Наврўз” баҳор байрами арафасида Ўзбекистонда соврин жамғармаси 10 млн. сўм бўлган иккинчи блогерлар конкурси ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида ўзининг шахсий сайтида ўтган йилги блогерлар танловининг иштирокчиси ва совриндонларидан бири Хушнудбек Худайбердиев маълум қилди.

“Жорий йилда чемпионатни ўтган йилдагига қараганда янада юқори савияда ўтказиш ниятидамиз. Хусусан, бунинг учун мамлакат блогерларини бирлаштирувчи ихтисослашган портал ишлаб чиқилмоқда”, - деб таъкидлади Х.Худайбердиев.

Режага мувофиқ, биринчи уч ўринни олган блогерлар навбати билан 4, 2 ва1 млн. сўм пул мукофоти оладилар. Бундан ташқари, “Ватанпарварлик мавзусида ёзилган энг яхши иш”,

“Ўзбекистонда ёшлар ҳаётини ёритган энг яхши блогер”, “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган энг яхши блогер” ва бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. Қолган ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва UzInfoCom маркази томонидан рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон блогерларининг биринчи конкурси ўтган йили бўлиб ўтган бўлиб, унда 116 блогер қатнашган.

$1 = 2466,86 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: