Ўзбекистонда сояга давлат буюртмаси жорий этилади

Дата: 18:59, 08-08-2017.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ–3144 сони фарори билан Республикада сояни етиштириш, юқори ҳосилли навларини яратиш, экин майдонларини кенгайтириш бўйича янгиланган дастур қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатга мувофиқ, 2017-2021 йилларда соянинг бирламчи навдорчилигини ташкил этиш кўзда тутилган. Унга кўра, 2018 йилдан бошлаб мамлакатда сояга давлат буюртмаси жорий этилади. У қайта ишловчи ташкилотларни ёғ ишлаб чиқариш учун хом-ашё билан таъминлаш, ассортиментни кенгайтириш, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларини озуқа билан таъминлаш талабларидан келиб чиқиб шакллантирилади.

Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университетида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб “Соя ва бошқа ёғли экинлар етиштириш агротехнологиялари” кафедраси иш бошлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: