Ўзбекистонда спиртли ичимликлар учун минимал нархлар белгиланиши мумкин

Дата: 16:19, 16-10-2019.

Тошкент. 16 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда спиртли ичимликлар учун энг кам нарх белгилаш таклиф этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Молия вазирлиги томонидан тайёрланган "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 1 литр вино учун ишлаб чиқарувчининг улгуржи сотиш нархи бўйича 8,6 минг сўм, чакана савдо ҳажми 10,2 минг сўм, 1 литр коньяк учун 31 минг сўм, чакана савдода 36,6 минг сўм, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар 22 минг сўм, чакана савдода 26 минг сўм қилиб белгиланди.

Қайд этилганидек, пиво маҳсулотлари ушбу қонун лойиҳасида эмас.

Қонун лойиҳаси 2019 йил 1 ноябрдан кучга кириши мумкин.

Сурат манбаи: medikforum.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: