Ўзбекистонда спорт иншоотларининг меъёрлари беглиланди

Дата: 17:53, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи билан болалар боғчалари, умутаълим мактаблари, лицейлар, коллежлар, ОЎЮ, корхоналар, турар жой микрорайонлари учун спорт иншоотларининг меъёрлари белгиланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Хужжатга мувофиқ, спорт иншоотларининг сони тарбияланувчилар, ўқувчилар, талабалар, ишчилар ва аҳоли сонига боғлиқ бўлади.

“Корхоналар учун меъёрларда спорт майдончасининг катталиги ҳар 1000 кишига ҳисоблаганда 0,3-0,4 га, спорт зали майдони – 40-50 кв. метр, сузиш бассейни майдони – 12-15 кв. метр бўлиши белгиланган. Айни пайтда, яқин атрофдаги микрорайонлар спорт иншоотлари корхоналар томонидан ишлатилиши мумкин”, - дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: