Ўзбекистонда “Спорт – Ўзбекистон почта марказларида” сериясида янги маркалар чиқарилди

Дата: 11:13, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Спорт – Ўзбекистон почта марказларида” сериясида янги маркалар чиқарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон почтаси” Акционерлик жамиятининг маълумотларига кўра, янги почта маркаларининг чиқарилиши Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган XVII ёзги Осиё ўйинларига бағишланган. Янги маркаларда таэквондочи саортчиларнинг жанги тасвирланган.

Янги почта маркаларининг 2014 йил 16 июлдан бошлаб муомалага киритилганлиги хабар қилинмоқда. Маркалар 10 минг нусхада чиқарилган. Битта марканинг баҳоси 1200 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: