Ўзбекистонда спорт журналистлари учун конкурс бошланди

Дата: 16:52, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Йилнинг энг фаол спорт журналисти” конкурси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конкурсга 2015 йил 1 июнга қадар газета ва журналларда чоп этилган ва эфирга узатилган материал, теле- ва радиоэшиттиришлар қабул қилинади.

Танлов Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Вазирликдан маълум қилишларича, конкурс мамлакатда спортни оммалаштириш, оммага унинг аҳамиятини тушунтириш, ушбу йўналишдаги тарғибот ишларини такомиллаштириш мақсадларида ўтказилмоқда.

Биринчи ўрин соҳиблари энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) 20 баравари, иккинчи ва учинчи ўринни олган ижодкорлар навбати билан ЭКИҲ 15 ва 10 баравари миқдорида мукофотлар билан тақдирланади.

Конкурсга материаллар (камида бешта) таҳририят тавсияси билан жорий йил 15 июнгача қабул қилинади.

Мукофотлар “Йилнинг энг фаол спорт журналисти” конкурси ғолибларига 27 июнда – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрамида топширилади.

1 ЭКИҲ = 130240 сўм

$1 = 2919,35 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: